Тошкентда “Матиз” ҳайдовчиси уриб юборган йўловчи вафот этди

Йўлни белгиланмаган жойдан югуриб кесиб ўтмоқчи бўлган 61 ёшли йўловчи ЙТҲ оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Тошкентда “Матиз” ҳайдовчиси уриб юборган йўловчи ҳаётган кўз юмди.

Тошкентда ЙПХ инспектори хизмат автомобилида пиёдани уриб юборди

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 12 сентябрь куни соат 19:50 да Яккасарой туманидаги Кичик халқа автомобиль йўлида "Матиз" русумли автомобиль ҳайдовчиси 26 ёшли Д. Ж. пиёдани уриб юборган.

Қадй этилишича, ЙТҲ натижасида 61 ёшли И. М.га тан шикастлари етган. Жабрланувчи шифохонага олиб кетилаётганда ҳаётдан кўз юмган.

ЙТҲ сабаби сифатида пиёда йўлни белгиланмаган жойдан югуриб кесиб ўтмоқчи бўлгани айтилмоқда.