Тошкент-Андижон йўловчи поездининг тўхтаб қолишига изоҳ берилди

13 сентябр куни "Тошкент – Андижон" йўналишида ҳаракатланаётган №60-сонли йўловчи поезди Ангрен вокзалида 50 дақиқа тўхтаб қолган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Тошкент - Андижон йўловчи поездининг тўхтаб қолишига изоҳ берди.

Компания матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, 13 сентябр куни соат 09:25 да ташқи электр тармоғида юзага келган носозлик туфайли ушбу йўналишида ҳаракатланаётган №60-сонли йўловчи поезди Ангрен вокзалида 50 дақиқа тўхтаб қолган.

“Кўрилган чора-тадбирлар туфайли, юзага келган носозлик бартараф қилиниб, темир йўлга етказиб берилаётган энергия таъминоти тикланди”, - дейилади хабарда.

Айни дақиқада электропоездларнинг мунтазам ҳаракати йўлга қўйилган.