Айнан шу топшириқ совет даврида донғи бутун СССРга достон бўлган афсонавий "Ташигрушка", яъни "Тошкент ўйинчоқлар заводи"нинг қайта "тирилишига" сабаб бўлди. Маълум бўлишича, шу кечаю-кундузда заводда ишлаб чиқарилаётган ўйинчоқлар бутун республикадаги мактабгача таълим ташкилотларига етказиб берилган.
"NBU Investment" МЧЖ билан биргаликда ташаббускор-инвесторлар билан ҳамкорликда бугунги кунда бу ерда 5та лойиҳа амалга оширилмоқда. "Toys City", "Ўйинчоқлар Фабрикаси", "Funny Kids World", "National Products" ва "United Nation company" ва бошқа корхоналар бу ерда болалар учун кийим-кечак, ўйинчоқлар ва турли предметларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Sputnik Ўзбекистон мухбири "Ҳоким билан бир кун" лойиҳаси доирасида Олмазорда бўлиб, ўйинчоқлар заводининг бугунги куни билан танишди.