Таълим, давлат буюртмаси ва табақалаштирилган тўлов-контракт – ҳукумат қарори

Олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳудудлар кесимида аниқлаш тартиби тўғрисида ҳукумат қарори тайёрланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. “Иқтисодиёт тармоқларида олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳудудлар кесимида аниқлаш тартиби тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя вазирлиги ташкил этилади

“2019/2020 ўқув йилидан: талаб юқори бўлган иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари учун олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжнинг давлат буюртмаси асосида;

олий таълим муассасаларининг мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланадиган бакалавриат таълим йўналишларига табақалаштирилган тўлов-контракт, магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича қўшимча қабул параметрлари асосида амалга оширилади”, - дейилган ҳужжатда.

Лойиҳада айтилишича, ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар, йирик акциадорлик жамиятлари, ишлаб чиқариш корхоналари, давлат ва тижорат банкларининг раҳбарларига – ўзлари фаолияти олиб бораётган тизимда олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни оқилона ва асосланган ҳолда низомда келтирилган шартлар асосида тақдим этилишида шахсий масъулият юклатилади.

Сирдарёда Малайзия билан ҳамкорликда тадбиркорлик университети очилади

Ҳужжатга “Иқтисодиёт тармоқларида олий маълумотли кадрларга бўлган  Давлат буюртмасини республика ҳудудлари кесимида аниқлаш тартиби тўғрисида” низом илова қилинган.

“Олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни республика ҳудудлари кесимида аниқлаш  икки тоифага ажратилган ҳолда амалга оширилади:

а) талаб юқори, кескин кадрлар танқислиги мавжуд бўлган, давлат аҳамиятига эга иқтисодиёт тармоқлари учун ҳудудлар кесимида мос олий таълим муассасаларига - давлат буюртмаси асосида;

б) олий таълим муассасаларининг мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланадиган бакалавриат таълим йўналишларига табақалаштирилган тўлов-контракт, магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича қўшимча қабул параметрлари асосида амалга оширилади”, - дейилган ҳужжатда.

Ўзбекистонда Россия олийгоҳлари сони 10тага етди

Давлат буюртмаси – иқтисодиётнинг соҳа ва тармоқларини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш мақсадида олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш,  таълим муассасаларида кадрлар тайёрлашга давлат томонидан тақдим этиладиган ҳамда қисман (ёки тўлиқ) давлат бюджети ҳисобига қопланадиган эҳтиёж параметрлари.

Табақалаштирилган тўлов-контракт - лий таълим муассасаларининг мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланадиган қабул параметрлари.

Қарор лойиҳаси 27 сентябргача муҳокама қилинади.