ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Анвар Сайфутдинов Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Анвар Сайфутдинов Назарович Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутатидир. 2004 йилдан ҳозирги вақтгача, “Navro’z-FT” МЧЖ, “Sanico Trading” хусусий корхонаси, “Shinkonrakttorg” шўъба корхонаси ва “Sanico Group” МЧЖда раҳбарлик лавозимида ишлаб келган.
Анвар Сайфутдинов Яккасарой тумани ҳокими вазифасига киришди
© Хокимият Ташкента
Бироз илгари Бахтиёр Шомуродов Сергели тумани ҳокими этиб тайинлангани хабар қилинган эди.