Машҳур автоблогер Эрик Давидыч Ўзбекистонга келмоқда

Россиялик машҳур автоблогер ўз тест-драйв шоусининг янги сериясини Тошкентда суратга олади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. Россиялик автоблогер тест-драйв шоусининг янги сериясини Тошкентда суратга олади. Бу ҳақида блогер Инстаграмда хабар қилди.

“Биз эртага қайси мамлакатга учамиз ким билади? Тўғри, Ўзбекистон. У ерда биз янги D3 форматда кўрсатув суратга оламиз”, - дейилган блогер хабарида.

Эрик Давидыч  Ўзбекистонда синовдан ўтказиш учун қайси автомобилни танлагани ҳозирча маълум эмас. Россияда Эрик Давидыч стритрейсер ва видеоблогер ҳамда smotra.ru сайтининг асосчиси сифатида танилган. Давидыч шунингдек ГИБДД ходимлари орасида порахўрликка қарши курашувчи киши сифатида ҳам танилган.