Тожикистонда ун нархи кескин кўтарилди

Тожикистон бозорларида импорт қилинган бир қоп ун олий нави 40 сомонидан 220 сомонийга кўтарилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Душанбе маҳаллий бозорларида импорт қилинган олий навдаги ун нархи кескин кўтарилди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Ўзбекистонда гўшт нархи ошиши сабаблари маълум бўлди

Хабарда айтилишича, бир ой олдин бир қоп ун ўртача 140-150 сомони бўлган, бугун эга 50 кг ун учун 180 дан 220 сомони (1 $ = 9,69 сомони) тўлаш керак бўлади.

Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, 2019 йил январь-июльда 654,5 минг тонна буғдой ва 28,6 минг тонна ун (бўғдой бир тоннаси 198 доллар, ун эса 240 доллар) импорт қилинган.

2018 йил олти ойи билан солиштирилганда буғдой импорти 7,1 фоизга, ун эса 50,5 фоизга ошди.