Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози Рашид Исянов вафот этди

Гимнастика бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби трамполин бўйича мураббийи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози Рашид Исянов 79 ёшида вафот этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Гимнастика бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби трамполин бўйича мураббийи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози Рашид Исянов 79 ёшида вафот этди.

Бокс ЖЧ: Фанат Қаҳрамонов мўғилистонлик рақиби устидан ғалаба қозонди

Исянов Рашид Зиннурович 1940 йил Россия Федерациясида туғилган. 1963 йил Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган ва умрининг қолган қисмини мамлакатимизда гимнастика, жумладан трамполин спортининг ривожланишига, унинг тараққиётига бағишлаган. Мураббийлик фаолияти давомида кўплаб истеъдодли спортчиларни тарбиялаган.

Хусусан, ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини энг кўп (5 марта) ҳимоя қилган ва Пекин Олимпиадаси бронза медали соҳиби Екатерина Хилько ҳам айнан ушбу мураббийнинг шогирди ҳисобланади. Рашид Исянов 1985 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” унвонини билан тақдирланган. У узоқ йиллар давомида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида, шунингдек, 1998 йилдан 2018 йилгача ҳозирги гимнастика бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби трамполин бўйича мураббий сифатида фаолият олиб борди.