Интим либослар: Ўзбекистонда қандай ички кийимлар мода бўляпти

Интим гардеробига эътибор бермайдиган аёл кам учраса керак. Ўзбекистонда аниқ сабабларга кўра бу мавзуда гапириш таъқиқланган, бироқ бу республикадаги гўзалларни бежирим ички либослар умуман қизиқтирмайди дегани эмас.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Тошкентда 11 сентябрда очилган халқаро тўқимачилик кўргазмасида Sputnik Ўзбекистон мухбири ички кийим борасида республика аёлларининг истаклари билан таниниш имконига эга бўлди.

Ички либослар ишлаб чиқарувчи компания директори Елена, ўзбек аёллари қандай турдаги маҳсулотларни афзал кўрадилар деган саволга табассум ила: кўпчилик фикрига кўра, мусулмон аёллари чиройли ич-кийимга қизиқмайди, деб ўйлайди. Аммо аслида бундай эмас.

"Биласизми, бу Осиё, яъни Шарқ. Табиийки, одамлари ҳам ҳашаматни яхши кўради", - дейди у.

Интим либослар: Ўзбекистонда қандай ички кийимлар мода бўляпти

Еленанинг сўзларига кўра, мижозлар шарқона, "услуб жиҳатидан қадимги замонларни эслатадиган" мотивдаги либосларни танлашади. Шу билан бирга, улар қулайлик, жозибадорлик, ўзига хосликни сақлаб қолишни исташади.

Интим либослар: Ўзбекистонда қандай ички кийимлар мода бўляпти

"Биз бунинг учун ноодатий, баъзан жуда қимматбаҳо матолардан фойдаланган ҳолда модани ушбу тенденция билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳар бир мижозга у истаган ички кийимни тикиб берамиз", - дейди суҳбатдош.

Елена кичик сирни очади: "Сўнгги пайтларда кўплаб интим маҳсулотларга ихтисослашган дўконлар жуда ноодатий нарсалар, хусусан, чармдан тайёрланган ички либосларни буюртма қилмоқдалар".

Аёл сўзларига кўра, ички кийим - бу ўз имиджни шакллантириш, вақти-вақти билан ўзини янги нарсалар билан хурсанд қилишнинг ажойиб усули ҳисобланади.

"Чиройли, нафис ички кийим ҳеч қачон кўплик қилмайди", – деб қўшимча қилади аёл.