Женнифер Лопес балкондан тушиб кетишига озгина қолди - видео

Америкалик юлдуз балкондан мухлислар билан саломлашаётган вақтда қоқилиб кетди. Бу ҳолат видеога олинди.
Sputnik

Америкалик хонанда ва актриса Женнифер Лопес балкондан тушиб кетишига озгина қолди. Бу ҳодиса Торонтодаги халқаро кинофестивалида содир бўлди, деб хабар қилди Sputnik International.

Видеода Лопес қоқилиб кетгани ва тутқични ушлаб қолгани акс этган. Бироздан сўнг хонанда мухлислар  билан мулоқот қилишни давом этди.