“Тошкент-Волгоград” йўналишидаги поездда ўзбекистонликнинг жасади топилди

Жасад “Тошкент-Волгоград” йўналишидаги 323-сонли поезднинг вагонларидан бирида бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. “Аксарайский” (Россия) назорат-ўтказиш пунктидаги чегара текшируви пайтида поезддан вафот этган йўловчи топилди. Жасад “Тошкент-Волгоград” йўналишидаги 323-сонли поезднинг вагонларидан бирида бўлган.

Кореяда ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

Россия Тергов қўмитасининг Транспорт бўйича Жанубий тергов бошқармаси хабарига кўра,  у 1967 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси эканлиги маълум бўлган. Таъкидланишича, жасадда қотиллик белгилари аниқланмаган.

Ҳозирда воқеа жойи кўздан кечирилган ва ҳодисага гувоҳ бўлганлар сўроқ қилинган. Ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлашга қаратилган текширув тадбирлари ўтказилмоқда.

Текширув натижаларига кўра процессуал қарор қабул қилинади.