“Толибон” Тожикистон билан чегарадаги афғон қишлоғини босиб олди

“Толибон” ва ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашувларда 28 нафар толиблар йўқ қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. “Толибон”* ҳаракати жангарилари Тожикистон билан чегарасида Тахар провинциясида жойлашган Янги-Кала уездини босиб олди. Tolo News телеканали хабар қилди.

Помпео “Толибон” билан тинчлик шартномасини имзолашдан бош тортди

Маҳаллий ҳокимият вакили Жавад Хижри таъкидлашича, толиблар икки кун аввал Янги-Кала уездига ҳужум қилди.

“Хавфсизлик кучлари толиблардан бу уездни олиб қўйишга ҳаракат қилмоқда. Туманда тўқнашувлар давом этмоқда”, - дейди Хижри.

Унинг сўзларига кўра, “Толибон” ва ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашувларда 28 нафар толиблар ўлдирилди. Бундан ташқари, толиблар командири Мулла Имомуддин ҳам йўқ қилинди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот