Швед олимининг одам гўштини ейиш таклифи ўзбекистонликларни ларзага солди

Швед олимининг илмий соҳада қилган баёноти туфайли ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида қизғин баҳс-мунозара бошланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Швед олимининг илмий соҳада қилган баёноти туфайли ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида қизғин баҳс-мунозара бошланиб кетди.

Швед олими одам гўштини истеъмол қилишга чорламоқда

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ швециялик олим Магнус Содерлунд иқлимдаги ўзгаришларга қарши кураш учун одам гўштини тановвул қилиш таклифини илгари сурганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Олим фикрига кўра, иқлимдаги ўзгаришларга инсониятнинг қишлоқ хўжалиги соҳаси, жумладан чорвачилик соҳасидаги фаолияти айбдор. Шу боис, ўлган одамларнинг гўштини истеъмол қилиш инсониятни қутқарган бўлар эди, жаҳон ҳамжамияти бу ғояга эътибор қаратмоғи лозим, деган олим.

Швед олимининг бу таклифига ўзбекистонликлар қизғин фикр билдирмоқдалар.

Хусусан, кимдир бундай таклиф берган олимнинг гўштини ейиш керак олдин, деса, интернет фойдаланувчиларининг аксарияти гуруҳ администраторидан бундай "кўнгилни айнитувчи" таклиф битилган постни олиб ташлашни қатъий талаб қилган.