Ўзбекистон мусулмонлари идорасига янги муфтий тайинланди - ОАВ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасига янги муфтий тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Тошкент вилояти бош имом-хатиби лавозимида ишлаб турган Хайруллоҳ домла Турматов муфтий этиб тайинланди

Диний идора муфтий Усмонхон Алимов лавозимдан озод этилганини рад этди

Сал олдин тарқалган хабарларга кўра, муфтий Усмонхон Алимов бугун Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида Бош вазир Абдулла Орипив бошчилигида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, унинг вилоят вакилликлари ходимлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти иштирокида ўтказилаётган мажлисда ишдан олинган.

Манбаларнинг хабар беришича, ҳозирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби лавозимида ишлаб турган Хайруллоҳ домла Турматов муфтий этиб тайинланган.

Айни вақтда, Ўзбекистон мусулмонлар идораси муфтий Усмонхон Алимовнинг ишдан олинганлигини рад этиб чиқди.

"Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишламоқдалар. Муфтий ҳазратларига узоқ йиллар мўмин-мусулмонларимиз хизматида бардавом бўлишларини Аллоҳ таборака ва таолодан сўраймиз, дейилган" идора хабарида.