Бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон навбатдаги ғалабани қўлга киритди

Ўзбекистон боксчилари жаҳон чемпионатида илдам қадам ташламоқда. Бугун 81 кг вазн тоифасида яна бир ғалаба қўлга киритилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Ўзбекистон боксчилари жаҳон чемпионатида илк ғалабаларни қўлга киритмоқда, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Бокс Федерацияси матбуот хизмати.

Бугун бўлиб ўтган жангда, Дилшодбек Рўзметов монголиялик рақиби устидан ғалаба қозониб кейинги босқичга ўтди.

“81 кг вазнли боксчимиз Дилшодбек Рўзметов мўғулистонлик Шинебаяр Нармандахга қарши жанг қилди ва рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи босқичга йўл олди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз шу кунларда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда 79 мамлакатдан 340 дан ортиқ спортчилар иштирок этмоқда. Спортчилар 8та вазн тоифасида беллашади. Ўзбекистон ушбу мусобақада совринли ўринлар олишга умид қилмоқда.