Ўзбекистонда сайёҳлар махсус планшетларни ижарага олишлари мумкин

Ушбу планшетларга Ўзбекистонга саёҳат қилаётган сайёҳлар учун зарур бўлган барча мобил иловалар юкланган,
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг аэропорт ва вокзалларида чет эл фуқароларига фуқаролари учун махсус планшетлар ижараси йўлга қўйилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилди.

Ўзбекистон россиялик сайёҳларни жалб қилиш стратегиясини ишлаб чиқди - Азиз Абдуҳакимов

Қайд этилишича, планшетлар аэропорт ва вокзалларнинг кутиш залларида сайёҳларнинг мурожаатларига кўра берилмоқда. Ушбу планшетларга Ўзбекистонга саёҳат қилаётган туристлар учун зарур бўлган барча мобил иловалар юкланган,

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ўзбекистонга келган меҳмонлар қулайлиги учун аэропорт, вокзал ва сайёҳлар гавжум бўладиган жойларда махсус сим-карталар сотуви йўлга қўйилган эди. Роуминг хизмати муқобили сифатида ишлаб чиқарилган бу сим-картани фақат хорижий фуқаро паспорти билан харид қилиш мумкин. Бундан ташқари, келгусида сайёҳларга телефон аппарати ва мобил роутер ижарага бериш хизмати ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган. 

Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришнинг янги дастури ишлаб чиқилган. Унга кўра бошқа мамлакатлардан келадиган меҳмонлар оқими 10 миллион кишига ортиши мумкин.