Хитой астрономлари космосдан сирли сигналларни қайд этишди

Хитойлик астрономлар тезлик билан қайтарилаётган сигналлар келаётган манбани аниқлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 cен – Sputnik. Хитойлик астрономлар тез такрорланадиган сигналлар келган манбани аниқлашди. Бу ҳақда РИА Новости Синхуа янгиликлар агентлигига асосан хабар қилди.

Буюк Британияда “осмондан тушган” сирли жонзод топилди - фото

Таъкидланишича, манба Ердан уч миллиард ёруғлик йили масофада жойлашган бўлиши мумкин. "Тез радио тўлқинлари" дунёдаги энг катта FAST радио телескоп ёрдамида аниқланди. Сигналлар бир неча миллисекундгача давом этадиган радио импулслар кўринишида намоён бўлди. Ҳозирча олимлар бунинг сабабини тушунтириб бера олишмаяпти.

Август ойи охиридан сентябргача ушбу қурилма юздан ортиқ шундай радио тўлқинларни аниқлади. Ҳозир улар мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.

FAST телескопи Хитойнинг жанубий Гуйчжой провициясининг тоғларида жойлашган.