ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Анапада 1 – 8 сентябрь кунлари бўлиб ўтган “Киношок” фестивалида Ўзбекистонда суратга олинган “Иссиқ нон” фильми бош соврин – “Олтин новда”га сазовор бўлди, бу ҳақида Россиянинг бин неча ОАВлари ҳабар қилмоқда.
Режиссер Умид Ҳамдамов томонидан суратга олинган фильм ўсмир қиз Зулфия ҳақида ҳикоя қилиб беради. Унинг онаси иш қидириб шаҳарга кетган у эса қишлоқда бувиси билан яшайди. Атрофида бўлаётган ноҳақлик ва ёлғонлар туфайли у шаҳарга онасининг олдига бориб яшашни истайди. Бунинг учун ҳатто Россияда ишлашга кетган тоғасини ҳам қайтаришга уринади...
Фильмда Зулфиянинг онаси ролини ижро этган машҳур актриса Феруза Саидова – фестивалнинг “Энг яхши актриса” унвонига сазовор бўлди. Фильм композитори Тоир Қўзиев ҳам фильм учун яратилган энг яхши мусиқа совринига сазовор бўлди.
Айтиш жоизки, 2017 йилда Феруза Саидова Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси унвонига сазовор бўлган эди.
“Киношок”да шунингдек “Энг яхши режиссер” – россиялик Лена Ланских “Игры до 14+” фильми учун, энг яхши сценарий муаллифи - Александр Адабашьян ва Себастьян Аларкон “Оппозиционер” фильми учун. Энг яхши актёр унвонига қозоғистонлик Асанали Ашимовга мансуб бўлди.
Фестивалда Россия, Беларус, Қозоғистон, Арманистон, Молдова, Қирғизистон, Тожикистон, Эстония ва Ўзбекистонда суратга олинган фильмлар орасида бадиий фильм, ҳужжатли фильм, қисқа метражли фильм ва болалар учун фильмлар категориялари бўйича танловлар бўлиб ўтди.