ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Москва ҳалқа автомобиль йўлида (МКАД) Hyundai русумли юк машинаси ҳайдовчиси икки нафар йўл ишчисини босиб кетди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Хабарда қайд этилишича, ҳайдовчи МКАДда йўл ишларишини бажараётган эркакларни уриб юборган. Ишчилар касалхонага ётқизилган, аммо улардан бири вафот этган.
Россия ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Хабарда юк машинаси ҳайдовчи қўлга олингани қўшимча қилинган.