Мирзиёев Эмомали Раҳмонни табриклади

Бу йил Тожикистон Мустақиллигининг 28 йиллигини нишонламоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Тожикистон ва Ўзбекистон йил давомида қандай ютуқларга эришди?

“Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмонни Мустақиллик куни билан табриклади”, - дейилади хабарда.

Бу йил Тожикистон Мустақиллигининг 28 йиллигини нишонламоқда. Мустақиллик куни, 9 сентябрда Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегатини ишга тушириш режалаштирилган.