Грузия ТИВ Ўзбекистонга ташриф буюради

Грузия Ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 cен – Sputnik. 2019 йилнинг 10 сентябрь куни Грузия Ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келади.

Тошкентдан Грузия пойтахтига мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

ТИВ хабарига кўра, ташриф дастурида Ўзбекистон Олий мажлиси сенатида, Вазирлар маҳкамасида ва Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

“Мазкур музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техник, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиш режалаштирилган”, - дейилади хабарда.

Грузия делегацияси Ўзбекистон ва Грузия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган тадбирларда ҳам иштирок этади.