ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Франциянинг машҳур Le Figaro нашри видеоларидан бирида Украина пойтахти Киевни Россия пойтахти сифатида кўрсатди. Нашрнинг ушбу хатосига Украинанинг “112” телеканали эътибор қаратди.
Француз нашри ўз сайтига Россия билан маҳбусларни ўзаро алмашиш ҳодисасига изоҳ бераётган Украина президенти Владимир Зеленский видеосини жойлаштирган.
Франциянинг машҳур нашри Киевни Россияга “бериб юборди”
Видеонинг чап бурчагида воқеа ўтаётган жой сифатида "Киев, Россия" деб кўрсатилган.
Зеленскийнинг матбуот хизмати Канада пойтахтини бошқа жойга “кўчирди”
Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь куни Россия ва Украина суд ҳукми ўқилган ва озодликдан маҳрум қилинган шахслар билан ўзаро алмашди.