Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари тайинланди

Дин ишлари бўйича қўмита ҳар бир шахснинг виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, фуқароларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар тенглигини таъминловчи орган ҳисобланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Дилбар Муҳамедхановна Ғуломова Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Ўзбекистонда экстремистик сайтлар рўйхати ОАВда эълон қилинади ва янгилаб борилади

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳар бир шахснинг виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, фуқароларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар тенглигини таъминлаш, шунингдек, диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш ваколати берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.