Буюк Британияда “осмондан тушган” сирли жонзод топилди - фото

Буюк Британиянинг Кингстон-апон-Халл шаҳрида эр хотин ўз ҳовлисида сирли мавжудодни топишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 cен – Sputnik. Буюк Британиянинг Кингстон-апон-Халл шаҳрида эр хотин ўз ҳовлисида сирли мавжудодни топишди. Бу ҳақда РИА Новости Hull Live нашрига асосан хабар қилди.

Венди Грей ва Энди Вээр ўз ҳовлисида “илонга ўхшаш, тиши ва тумшуғи бор бўлган жонзод”ни топишди. Уй эгалари таъкидлашича, жонзод осмондан тушган бўлиши мумкин.

Улар уни идишга солиб, интернетда уни нима эканлигини билиб олишга ҳаракат қилишди, бироқ улар жонзод турини аниқлай олишмади.

Грейнинг таъкидлашича, “меҳмон”нинг танаси ярми еб қўйилганга ўхшади. Аёл бу топилма кўргандан сўнг ухлай олмаганлигини тан олди.