Ҳабиб Нурмагомедов UFC чемпиони камарини ҳимоя қилди

Ҳар қандай рақиб ҳурматга сазовор, биз буни барчага кўрсатиб қўйдик, - деди Ҳабиб Нурмагомедов жангдан сўнг.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Кеча оқшом Абу-Дабида бўлиб ўтган жангда россиялик аралаш яккакурашчи Ҳабиб Нурмагомедов Дастин Пуарье устидан ғалаба қозониб, UFC чемпиони титулини ҳимоя қилди, Р-Спорт хабарига асосан.

UFC енгил вазн тоифасида бўлиб ўтган жангда Ҳабиб Нурмагомедов ўзига хос услубда, бўғувчи услуб ёрдамида ғалаба қозонди. Бу Ҳабиб спорт карьерасида 28 ғалаба бўлди. Эслатиб ўтамиз Ҳабиб Нурмагомедов бирор марта ҳам енгилмаган жангчи ҳисобланади.

Ҳабиб Нурмагомедов UFC чемпиони камарини ҳимоя қилди

Дастин Пуарье спорт йўлида бу олтинчи мағлубият бўлди. Пуарье 25 маротаба ғалабага эришган.

Абу-Дабида бўлиб ўтган ушбу жангда Ҳабибни қўллаб-қуватловчилар сони жуда кўп эди. Унинг секнданти ва маслаҳатчиси эса – отаси Абдулманап Нурмагомедов бўлди. Отаси унинг олдида бўлиши Ҳабиб учун энг катта ёрдамэканлигини Ҳабиб олдин ҳам айтган эди.

“Мен уни синдиришим керак”: Ҳабиб vs Порье - UFC видеоси

Эслатиб ўтамиз, АҚШда 2018 йилнинг октябр ойида бўлиб ўтган жангда Абдулманап Нурмагомедов, АҚШ томонидан виза берилмагани туфайли, кела олмаган эди. Ўшанда Ҳабиб Нурмагомедов ғалабасидан сўнг рақиб жамоаси томонидан кўплаб ҳақоратлар айтилган ва бу жамоалар орасида тўқнашув содир бўлишга сабаб бўлган эди.

Абу-Дабидаги жанг эса спортчилар ва жамоалар томонида ўзаро ҳурмат ва ҳалоллик билан ўтди. Буни жангни кузатиб боришган мутахассисларнинг барчаси қайд этди. Яккакурашчилар эса жангдан сўнг, бир-бирига ҳурмат рамзи сифатида, ўзлари кийган футболкалари билан алмашиб олишди.

Ҳабиб ва Пуарье ўртасида нигоҳлар тўқнашуви қандай ўтди - видео

“Дастин хайрия ишлари билан шуғулланишидан хабарим бор. Ушбу футболкани сотиб, унинг фойдасини Дастиннинг фондига ўтказаман. Биз аралаш яккакурашда энг асосийси нима эканлигини ҳаммага кўрсатдик - бу рақиб томонга бўлган ҳурматдир. Ҳар қандай рақиб ҳурматга сазовор”,- деди Ҳабиб Нурмагомедов.

“Мен ушбу жангга яхши тайёрланган эдим, ўз ғалабамга ишонган эдим, лекин натижадан хафа бўлдим. Энди уйга бориб ўз оилам билан вақт ўтказаман”, - деди Дастин журналистларга.

UCF чемпионлик камарининг навбатдаги талабгори – АҚШлик жангчи Тони Фергюсон. Бундан олдин Фергюсон ва Ҳабиб орасида ўтказилиши керак бўлган жанглар 4 маротаба қолдирилган эди. Бу сафар эса жангни қолдириш учун ҳеч қандай сабаб йўқ.