Кеча Абу дабида бўлиб ўтган, UFC чемпионлик камарини ҳимоя қилиш бўйича Ҳабаб - Порье жангининг энг ёрқин лаҳзалари.
UFC енгил вазн тоифасида бўлиб ўтган жангда Ҳабиб Нурмагомедов ўзига хос бўлган, бўғувчи услуб ёрдамида ғалаба қозонди. Бу Ҳабиб спорт карьерасида 28 ғалаба бўлди. Эслатиб ўтамиз Ҳабиб Нурмагомедов бирор марта ҳам енгилмаган жангчи ҳисобланади.
Абу-Дабидаги жанг эса спортчилар ва жамоалар томонида ўзаро ҳурмат ва ҳалоллик билан ўтди. Буни жангни кузатиб боришган мутахассисларнинг барчаси қайд этди. Яккакурашчилар эса жангдан сўнг, бир-бирига ҳурмат рамзи сифатида, ўзлари кийган футболкалари билан алмашиб олишди.
“Дастин хайрия ишлари билан шуғулланишидан хабарим бор. Ушбу футболкани сотиб, унинг фойдасини Дастиннинг фондига ўтказаман. Биз аралаш яккакурашда энг асосийси нима эканлигини ҳаммага кўрсатдик - бу рақиб томонга бўлган ҳурматдир. Ҳар қандай рақиб ҳурматга сазовор”,- деди Ҳабиб Нурмагомедов.