Саломатликка зиён етказмасдан қанча туз истеъмол қилиш мумкин - олимлар тадқиқоти

Тузни меъёрида истеъмол қилиш инсоннинг юрак-қон томир тизимига кўп салбий таъсир қилмайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Тузни меъёрида истеъмол қилиш инсон юрак-қон томир тизимига кўп салбий таъсир қилмайди. Бу ҳақда Европа кардиологлар уюшмаси ҳисоботида айтилган. РИА Новости хабарига асосан.

Олимлар эрта ўлим хавфини оширадиган ичимликларни аниқлади

“Тадқиқотларимиз натижалари тузни истеъмол қилиш ва юрак-қон томир касалликлари ёки ўлим ўртасидаги боғлиқликни ўрганган кўпгина илмий изланишларга тўлиқ мос келди, шунингдек улар озгина тузнинг зарарли эканлиги ҳақидаги кенг тарқалган салбий фикрни қўллаб-қувватламайди", - деди Канадаги Макмастер университети профессори Салим Юсуф.

Унинг сўзларига кўра, кунига 6 граммдан ортиқ туз истеъмол қилиш саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шунингдек, юрак-қон томир тизимига фойдали таъсир кўрсатадиган фойдали моддалар нафақат мева ва сабзавотларда, балки ёнғоқ, сут маҳсулотлари ва гўштда ҳам мавжудлигини таъкидлади.