ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Липецк вилоятида иккита Су-34 қирувчи-бомбардимончи тўқнашиб кетди. РИА Новости хабарига асосан.
Хабарда айтилишича, самолётлар "визуал алоқанинг йўқолиши сабабли" икки марта тўқнашиб кетган.
Учувчилар жиддий зарарга қарамай, самолётни қўндиришга муваффақ бўлишди. Шунингдек, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади.
Ҳозирча Су-34 самолётларининг тўқнашуви ҳақидаги расмий маълумот берилмади.