Путин дунёдаги энг гўзал жойни айтди

Россия президенти Владимир Путин қаерни дунёдаги энг гўзал жой деб ҳисоблашини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин қаерни дунёдаги энг гўзал жой деб ҳисоблашини маълум қилди.

Путин Узоқ Шарқни дахмаза деганларни аҳмоқлар деб атади

Россия етакчиси сўзларига кўра, Камчатка яримороли Россиянинг олмоси ва табиат қўриқхонасидир. У бу минтақадаги барча нарса қимматли ва азизлигини таъкидлаган.

“Мен дунёда Камчаткадан кўра гўзалроқ жойни кўрмадим”, - дея маълум қилган Путин. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин Узоқ Шарқни ривожлантириш бўйича давлат кенгаши вақтида бу минтақани мамлакат учун дахмаза деб ҳисоблаганларни аҳмоқлар деб атагани хабар қилинган эди.