Олимлар эрта ўлим хавфини оширадиган ичимликларни аниқлади

Олимлар 16 йил давомида кўп сонли одамлар гуруҳининг овқатланиши ҳақида маълумотларни тўплаб, эрта ўлим хавфини оширадиган ичимликни топдилар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Таркибида шакар кўп бўлган алкоголсиз ичимликлар эрта ўлимга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Live Science нашри хабар қилди.

Энг бахтли одамлар тоифасига кимлар киради - британиялик олим тадқиқоти

Тадқиқотда Европанинг 10 та давлатидан европаликлар иштирок этди. Синовга 450 минг кўнгиллилар жалб қилинди. Статистик маълумотлар 16 йил давомида тўпланди.

Экспертлар истеъмол қилинадиган маҳсулотлар, бўй, оғирлик, турмуш тарзи ва зарарли одатларнинг борлигига эътибор қаратишди.

Олимлар нохуш хулосага келди: шакарсиз ёки шакар ўрнини босадиган моддалар билан алкоголсиз ичимликларни истеъмол қилиш эрта ўлим хавфини 17 фоизга оширади.

Шу билан бирга, шакарли газли сувни афзал кўрганлар, кўпинча овқат ҳазм қилиш тизими касалликларидан, парҳез сувини яхши кўрадиганлар эса юрак ва қон томирлари касалликларидан азият чекади.