Лукашенко: Россияга ҳеч қачон хиёнат қилмаймиз

Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия Беларуснинг “катта оғаси” бўлиши кераклигини маълум қилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия Беларуснинг “катта оғаси” бўлиши кераклигини маълум қилди. У икки давлат муносабатлари қардошлик хусусиятига эга эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Россия ва Беларусь бирлашадими? Путин жавоби

Sputnik Беларуснинг ёзишича, Лукашенко белоруслар “катта оғага хиёнат қилишга йўл қўймаслигини” таъкидлаган. Бироқ у Россиядан оғир дамларда қўллаб-қувватлашни талаб қилган.

“Россия ҳақида тўхталадиган бўлсак, биз бир халқмиз, мен буни минг марта айтганман. Биз улар билан ҳамиша бирга бўлганмиз, улар ҳамиша бизга ёрдамга келишган”, - деган Лукашенко Брест шаҳрига ташрифи давомида.

У Беларусь ҳеч қачон Россияга хиёнат қилмаслиги ва ундан юз ўгирмаслигини қўшимча қилган.

“Ҳатто менсиз ҳам бундай бўлмайди”, - дея сўзларига якун ясаган Лукашенко.