Ўзбекистонлик 14 ёшли вундеркинд талабага айланди

Қашқадарёлик 14 ёшли Жасурбек Ғуломов талабалик бахтига муяссар бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik. Қашқадарёлик 14 ёшли Жасурбек Ғуломов талабалик бахтига муяссар бўлди.

Қарши давлат университети матбуот хизмати хабарига кўра, Жасурбек  барча тест синовларидан муваффақиятли ўтган ва давлат гранти асосида биология таълим йўналиши талабасига айланган.

Кеча у курсдошлари ҳамроҳлигида университетда илк дарс машғулотларида қатнашган.

Ўзбекистонлик 14 ёшли вундеркинд талабага айланди

Давлат тест маркази маълумотларига қараганда, бу йилги қабул жараёнида энг ёш абитуриент 14 ёшни (14 ёш 212 кун), энг ёши катта абитуриент 87 ёшни (87 ёш 182 кун) ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиалига ўз ҳужжатларини топширган 78 ёшли абитуриент тест синовидан муваффақиятли ўта олмагани хабар қилинган эди.