Тошкентда янги "Наврўз боғи" очилди

Тошкентда Ўзбекистон ҳудудларининг этник хилма-хиллигини акс эттирган янги боғ очилди.
Sputnik

Тошкентда барча вилоятларнинг ўзига хос хусусиятларини акс этган Наврўз боғи очилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Тошкентда янги "Наврўз боғи" очилди

Янги боғ Анҳор-Локомотив боғи ёнида жойлашган бўлиб, 2,5 гектар майдонни эгаллаган. 

Боққа икки олам – коинот ва ернинг бир-бирига боғлиқлигини ифодаловчи рамзий шаклдаги дарвозадан кирилади. Тўғрида фавворали Наврўз амфитеатри жойлашган. Ён томонда ҳаёт давомийлиги тимсоли – диаметри 72 метрли чархпалак қурилган. Анҳор канали устидан ўтувчи 88 метрли кўприк дам олувчиларга ўзига хос сайр қилиш имкониятини улашади.

Тошкентда янги "Наврўз боғи" очилди

Боғ ичида жойлашган этнографик шаҳарчада Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар номлари билан аталадиган кўчалар ва қадимий услубда уйлар бунёд этилиб, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос анъаналари, ҳунармандчилиги, турмуш тарзи акс эттирилган.  Пахса деворлари, айвонлар, чойхона ва устахоналар тимсолида қадимий маҳаллалар қайта тикланган.

Тошкентда янги "Наврўз боғи" очилди

Эслатиб ўтамиз,  Наврўз боғи, Ўзбекистон президенти томонидан 2017 йилнинг 7 августида имзоланган қарорига асосан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан қурилган.

Тошкентда янги "Наврўз боғи" очилди