Россияда Ми-8 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради

Россияда ҳарбийлар орасида “асалари” деб номланадиган Ми-8 вертолёт ҳалокатга учради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Саратов вилояти Соколовий қишлоғи яқинида ҳарбий Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳарбий вертолёт учиш-қўниш чизиғида баландликка кўтарилаётган вақтда қулаб тушган.

Вертолёт ичида йўловчилар бўлмаган, экипаж ҳаво кемасидан чиқишга улгурган.

Воқеа жойида Ҳарбий-фазо кучлари комиссияси ишламоқда.