Помпео “Толибон” билан тинчлик шартномасини имзолашдан бош тортди

“Толибон” ҳаракати вакиллари АҚШ бош котиби Майк Помпео “Афғонистон ислом амирлиги” билан битимни имзоланиши хоҳламоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. АҚШ бош котиби Майк Помпео Афғонистонда тинчлик ўрнатиш шартномасини имзолашдан бош тортди.

Афғонистон ҳукумати АҚШ ва толиблар ўртасида тузилган битим лойиҳасидан ташвишда

Time журнали хабарида айтилишича, “Толибон” ҳаракати Помпео “Афғонистон Ислом амирлиги” билан битимни имзолашини талаб қилди, толиблар 1996 йилда мамлакатни катта ҳудудини босиб олишгандан кейин бу номдан фойдаланишни бошлади. 

Қисман тан олинган Афғонистон Ислом Амирлиги давлати 1996-2001 йилларда АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг ҳарбий аралашуви натижасида “Толибон” режими ағдарилгунга қадар мамлакатнинг катта қисмида мавжуд бўлган.

Афғон расмийларининг сўзларига кўра, бундай ҳужжат имзоланса “Толибон”нинг қонуний сиёсий ташкилот сифатида де-факто тан олинишини англатади.

Илгари Помпеонинг ўзи, агар АҚШ президенти Доналд Трамп ва бошқа барча томонлар ушбу ҳужжатни маъқулласа, Афғонистондаги можарони ҳал этиш бўйича келишувни имзолашини айтганди.