Омар Нессар: Шох Маъсуднинг ўғли Шимолий Альянсни қайта ташкил этиши мумкин

Агар АҚШ толиблар билан битим имзоласа, шимолий провинциялар қўлига қурол олади, деб ҳисоблайди замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази директори Омар Нессар
Sputnik

Вашингтон "Толибон" билан музокараларга тайёрланаётган бир вақтда Афғонистоннинг шимолий провинциялари жангарилар билан муроса исломийларнинг қўл келиши ва уларни янгидан-янги қон тўкилишларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида гапирмоқда.

Помпео “Толибон” билан тинчлик шартномасини имзолашдан бош тортди

Бугунги кунда Панджшерда афсонавий қўмондон можахед Шоҳ Маъсуднинг ўғли раҳбарлиги остида катта кенгаш чақирилиб, унинг иштирокчилари - АҚШ "Толибон" билан битимга борадиган бўлса, шимол қандай йўл тутмоғи лозимлигини ҳал этишмоқда.

Замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази директори Омар Нессар Sputnik Тожикистонга берган интервьюсида шимол қўмондонлари қуролни қўлга олишга жазм этишлари эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

"Афғонистон шимолидаги вазиятни узоқ истиқболга прогноз қилиш жуда мураккаб иш. Чунки АҚШ ва Толиблар ўртасидаги келишув тафсилотлари номаълум. Лекин толиблар ўз қоидаларини тана қилаверса, у ҳолда бу шимол учун бирлашишга асос бўла олади. Иш улар қўлга қурол олишларигача бориб тақалиши мумкин. Шоҳ Маъсуднинг ўғли ёш бўлгани билан, у катта обрўга эга, халқ унга ишонади. Ва у "Шимолий Альянсни" қайта таркиб топтириши эҳтимолга анча яқин", - деб таъкидлайди Омар Нессар.

Тошкентда “Толибон” ҳаракати вакиллари билан учрашув ўтказилди

1996 йилда шаклланган шимолий Афғонистоннинг қатор дала командирлари уюшмаси Шимолий Альянс деб аталган. Унга этник тожик, можахедларнинг Панжшерлик шер лақабли энг машҳур етакчиларидан бири раҳбарлик қилган.

Эҳтимолга яқинки, у мамлакатни бирлаштирган ва унга раҳбарлик қилган бўларди ҳам, аммо у 2001 йилда, 11 сентябр воқеаларидан бир кун олдин шохид-террорчи томонидан портлатиб юборилган.

Маъсудни, тахминларга кўра, "Ал-Қоида" аъзолари йўқ қилган, улар худди бугун толиблар сингари мамлакат тепасида пуштун бўлмаган шахсни кўришни исташмас эди.

Шимолий провинциялар ва "Толибон" юзидаги исломчилар қарама-қаршилиги замонавий Афғонистонда энг асосий сиёсий можаролардан бири ҳисобланади.