Дорбоз “Москва-Сити”даги икки осмонўпар бино орасидан ўтди

“Москва-Сити” халқаро бизнес маркази ҳудудида жойлашган “Око” ва “Нева” осмонўпар бинолар орасидан ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. “Москва-Сити” халқаро бизнес маркази ҳудудида жойлашган “Око” ва “Нева” осмонўпар бинолар орасидан ўтди.

Таъкидланишича, баландлик 300 метрни ташкил қилди. Экстремал трюк видеога олиниб, интернетга жойлаштирилди.

Видеода ёмон об-ҳавога қарамасдан дорбоз аста-секинлик билан тросда ҳаракатлашини акс этган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, дорбоз эҳтиёт чораси билан ишлаган.

Москванинг “шаҳар куни” байрами муносабати билан турли мамлакатлардан келган етти спортчи пойтахтдаги баланд бинолар орасидан 350 метр баландликда ўтади. Бу аввалги рекорддан юз метрга юқори бўлади.