Москвада ўзбекистонлик талаба комага тушиб қолгани тасдиқланди

Россия Халқлар дўстлиги университети талабаси бўлган ўзбекистонлик Москвадаги клиник касалхонасининг реанимация бўлимида қолмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Москва шаҳридаги Л.А.Ворохобов номли 67-сон шаҳар клиник касалхонасининг реанимация бўлимида ётган Россия Халқлар дўстлиги университети талабаси, Ўзбекистон фуқароси У.Бахронов тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.

ТИВ Санкт-Петербургда ёнғин оқибатида жароҳатланганлар ҳақида маълумот берди

Маълум қилинишича, вазият назоратга олинган, элчихона ходимлари тиббиёт муассасасида бўлиб беморнинг яқинлари, муассаса раҳбарияти ва даволаётган шифокорлар билан учрашганлар.

Шунингдек, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигига ташхисни аниқлаш ва муолажа ўтказишда қўшимча чоралар кўриш, жумладан, мутахассисларни жалб қилиш илтимоси билан мурожаат қилганлар.

Бугун қатор ОАВларда Москвада Россия Халқлар дўстлиги университети талабаси бўлган ўзбекистонлик комага тушиб қолгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганди.