Тошкентга синов тариқасида электробус олиб келинди

Яқин кунларда электробусни қисқа масофали йўналишлардан бирига бириктириш режелаштирилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. “Тошшаҳартрансхизмат АЖ ва Беларуснинг “Белкоммунмаш” компанияси ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан Тошкент шаҳрига синов тариқасида электробус олиб келинди.

Компания хабарида қайд этилишича, бунга қадар эса “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ электробусни йўналишга чиқариш билан боғлиқ ташкилий ишлар амалга оширган. Хусусан, 2 та жойда электробусни қувватлаш шохобчалари ўрнатилган.

Яқин кунларда электробусни қисқа масофали йўналишлардан бирига бириктириш режелаштирилмоқда.

Тошкентга синов тариқасида электробус олиб келинди

Махсус комиссия ушбу электробус билан боғлиқ барча ҳолатларни тўлиқ ўрганиб чиқади. Хусусан, Ўзбекистоннинг иссиқ иқлимида электробуснинг ҳаракатланиш имкониятлари, йўловчилар соғлигига унинг таъсири ва бошқа жиҳатлар атрофлича таҳлил қилинади.