Тошкент вилоятида пенсионер молхонасидан 5 кг марихуана мусодара қилинди

“Қурамаовул-Чувилдоқ” маҳалласида яшовчи 67 ёшли фуқаронинг уйи молхонасидан гиёҳвандлик моддаси топилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Тошкент вилоятида пенсионер молхонасидан 5 кг марихуана мусодара қилинди.

Икки тошкентлик уйини нашазорга айлантирди

ИИВ хабарига кўра, Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилаётган “Қорадори-2019” тезкор тадбири давомида “Қурамаовул-Чувилдоқ” маҳалласида яшовчи 67 ёшли Ш.Н.нинг уйи молхонасидан 5 кг. 71 гр. марихуана гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.