Ҳиндистон Россиядан 14,5 миллиард долларлик қурол-яроғ сотиб олишга шартнома имзолади

Узоқ Шарқ иқтисодий форуми доирасида Путин Модига дунёдаги энг йирик атом музёрар кемасини кўрсатди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Шу кунларда Владивостокда бошланган Шарқий иқтисодий форум олдидан Россия президенти Владимир Путин ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди учрашишди, РИА Новости хабарига асосан.

Россия Ҳиндистонлик меҳмонни қучоқ очиб кутиб олди. Форум ўтказилаётган ҳуддудаги биноларда унинг портретлари акс этган плакатлар ҳам ўрнатилди.

Ҳиндистон аҳоли сони бўйича яқинда Хитойни ортда қолдиради

Моди ҳам Путин билан рус тилида саломлашиб, ўз Твиттерда рус тилида хабарлар ёзиб қолдирди. Учрашувдан сўнг икки давлат раҳбарлари “Звезда” номли Россиянинг энг йирик кема қурувчи докига йўл олишди.

У ерда Путин Модига қурилиши бошланган дунёдаги энг йирик музёрар кема макетини намойиш қилди. Путин айтишига қараганда ушбу кема Шимолий денгиз йўли орқали йилнинг исталган вақтида ҳар қандай қалинликдаги музни ёриб ҳаракатланиши мумкин, деди Путин.

Маълумки, Россия шимолида суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчи бир неча улкан мажмуалар қурилмоқда.  Ҳиндистон эса Россиядан суюлтирилган газ сотиб олиш учун истиқболли мижозлардан бири. Ушбу музёрар кеманинг намойиш қилиниши ҳам айнан шу мақсадни кўзлаган.

Россия, Хитой, Ҳиндистон нега тинимсиз олтин сотиб олмоқда?

Ундан сўнг президентлар журналистлар билан матбуот анжумани ўтказишди. Анжуманда Владимир Путин Ҳиндистон Россиянинг энг муҳим ҳамкори, Модини эса – Россиянинг энг яқин дўсти деб атади.

Бўлиб ўтган музокаралар давомида Ҳиндистон Россиядан 14,5 миллиард долларга қурол сотиб олиш шартномаси имзолашган. “Бу жуда катта сумма ва бу улкан қадам”, - деди Путин ушбу келишув ҳақида.

Маълум бўлишича шартнома таркибига Ҳиндистонда Россиянинг “Игла-С” номли зенит ракета мажмуасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек Ҳиндистондаги Россия қуролларига эҳтиёт қисмлат етказиб беришни назарда тутади.

Маълумки, ўтган йил Ҳиндистон АҚШнинг катта босимига қармасдан Россиядан “С-400” зенит-ракета тизимларини ҳамда қуруқликдаги ва денгиздаги қўшинлар учун ўқ дори заҳиралари етказиб бериш ҳақида шартнома имзолашган эди.

Ҳиндистон ракетаси спутникни уриб туширди

Ундан ташқари Россия ва Ҳиндистон раҳбарлари ўзларининг стратегик шерикликларини яна бир бор тасдиқлашди. Хусусан, улар умуминсоний муаммолар бўйича, БМТ, “Катта йигирматалик” ва ШҲТ доирасида муҳокама қилинаётган масалаларда якдил эканларини яна бир ор таъкидлашди.

Путин ва Моди глобал хавфсизлик борасида дунёнинг етакчи мамлакатлари Россия, Ҳиндистон ва Хитой (РИК) доирасида ҳамкорликни йўлга қуйиш ҳамда “Кўп қиррали дунё – барқарорлик кафолати” сиёсати тарафдори эканликларини билдиришди.

Афғонистон борасида ҳам давлат раҳбарлари ушбу мамлакатда тезроқ тинчлик ўрнатилишини ва бошқа давлатлар унинг ички ишларига аралашмаслиги керак, деган фикр билдиришди.