ТИВ Санкт-Петербургда ёнғин оқибатида жароҳатланганлар ҳақида маълумот берди

Ташқи ишлар вазирлиги Санкт-Петербургда ёнғин оқибатида жароҳатланган фуқаролар ҳақида хабар берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Шам заводида юз берган ёнғин оқибатида жароҳатланган фуқароларнинг соғликлари ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.  

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда топилди

Хабарда айтилишича, Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонаси вакиллари шам заводида юз берган ёнғин оқибатида танасининг 34%и куйиб реанимация бўлимига тушган Ўзбекистон фуқароси А.О. ва танасининг 20%и куйиб касалхонага ётқизилган Э.А.нинг ҳолидан хабар олиш учун И.И.Джанелидзе номидаги Санкт-Петербург тез ёрдам илмий-тадқиқот институтига бордилар.

Тегишли муолажадан сўнг уларнинг соғликлари ҳолати қониқарли дея баҳоланмоқда. Шифокорлар берган маълумотга кўра, улар яна тахминан 20 кун шифохонадан қоладилар.

Шу билан бирга, бош консулхона ходимлари қурилиш майдонида баландликдан тушиб кетиши оқибатида жароҳатланган Ўзбекистон фуқароси К.Б.нинг ҳам ҳолидан хабар олдилар. У тиббиёт муассасасига ўнг қовурғаси цинган ҳолда жойлаштирилган эди. Айни пайтда зарур муолажа олмоқда ва ҳолати яхшиланмоқда.