ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Бишкек суди томонидан Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қурдирган масжидга тақиқ қўйилди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.
Ҳарбий прокуратура тергов жараёнида “7 апрель қаҳрамонларига” деб номланган масжид Атамбаев томонидан барпо этилгани маълум бўлди. Масжид жойлашган ер участкаси “Форум” илмий-саноат фирмаси номига расмийлаштирилган.
“Первомайск туман суди қарорига кўра ушбу мулк ҳибс қилинди”, - дейилган хабарда.
Ҳозирги вақтда масжид қурилишига сарфланган маблағ манбалари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал мамлакат бош прокуратураси қарорига асосан Атамбаев ва унинг оиласига тегишли бўлган 135 та мол-мулк хатлаб қўйилганди.