Ўзбекистонда чиптани онлайн қайтариб олиш имконияти пайдо бўлди

Илгари чипталарни қайтариш учун тўғридан-тўғри “Ўзтемирйўловчи” АЖга мурожаат қилиш, паспортни тақдим этиш, турли ҳужжатларни тўлдириш керак эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Ўзбекистонда E-ticket электрон чипталарини сотиш бўйича янги тизим ишга туширилди. Энди Интернет орқали ички ва халқаро темир йўл чиптасини масофадан харид қилиш мумкин.

Тошкент ва Олмаота ўртасидаги тезюрар поезди чипталари арзонлашади

“Бундан ташқари, агар керак бўлса, сотиб олинган чиптани онлайн равишда қайтариб олишингиз мумкин. Бу янги хусусият – янги тизимнинг асосий афзалликларидан биридир. Илгари чипталарни қайтариш учун тўғридан-тўғри “Ўзтемирйўловчи” АЖга мурожаат қилиш, паспортни тақдим этиш, турли ҳужжатларни тўлдириш керак эди”, - дейилади “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабарида.

Қайд этилишича, тўловга миллий тўлов тизимларининг карталаридан вақтинча қабул қилинади. Яқин келажакда Visa ва MasterCard халқаро тўлов тизимлари орқали тўловларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.