ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Россиянинг ЛДПР партияси етакчиси Владимир Жириновский Польшани Иккинчи жаҳон уруши бошланишида асосий айбдор деб атади.
Шунингдек, у айнан Юзеф Пилсудский бошчилигидаги Польша 1930 йилларда Aдольф Гитлернинг биринчи иттифоқчиларидан бири бўлганини қайд этди.
“Пилсудский-Гитлер шартномаси 1934 йилда имзоланган. 1938 йилда Мюнхен шартномасини имзолаган Франция ва Буюк Британия сингари Польша ҳам немислари томонидан Чехословакиянинг Судет вилояти босиб олиниши, Aвстриянинг қўшиб олиниши пайтида жим қараб турган. Бусиз 1941 йилда Германия ва СССР ўртасида бирон бир уруш бўлиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас эди”, - деб Жириновский сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, “Европа Гитлерни СССРга қарши тарбиялаган ва Польша ҳам Гитлерга қарсак чалганлар қаторида бўлган”.
Куни кеча Польшада Иккинчи жаҳон уруши бошланишининг 80 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Варшава Россия делегациясини чақирмади. Польша хотирлаш маросимига НAТО ва Европа Иттифоқидаги ҳозирги иттифоқчиларини, жумладан, Германия ҳамда Шарқий Ҳамкорлик давлатларини таклиф қилган.
Польша ТИВ ўринбосари Шимон Шинковскийнинг сўзларига кўра, бу йил тадбир иштирокчилари “замонавий мезонлар” бўйича танланган. У мамлакат гўёки Москвани қизиқтирмайдиган “тарихий ҳақиқат руҳида” содир бўлаётган воқеаларни ҳурмат қилишни исташини таъкидлаган.
Бунга жавобан Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Улуғ Ватан ва Иккинчи жаҳон уруши йиллигига бағишланган ҳар қандай мамлакатдаги ҳар қандай тадбирни Россия иштирокисиз тўлиқ деб ҳисоблаш мумкин эмаслиги маълум қилди.
Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова эса Польша ҳукуматини аҳмоқликда айблади.