Тошкентда янги черков очилди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида янги католик черкови очилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Мирзо Улуғбек туманида янги черковнинг очилиш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилди УзА.  

Янги черковнинг номи “Логос” бўлиб, у католик масиҳийларнинг протестант мазҳабига қарашлидир. Черков ичига бир вақтнинг ўзида 100га яқин киши сиғиши мумкин. Черковнинг ташқи ва ички кўриниши жуда камтарин қурилган.

– Ўзбекстон Республикаси мустақиллигининг ўтган 28 йиллик даврида мамлакатда дин, эътиқод эркинлигига кенг имконият берилди, барча дин вакилларининг ўзлари сиғинадиган дини амалларини бажариши учун барча шароитлар яратилган, – дейди “Логос” протестант масиҳийлар черкови бош пастори Сергей Тернавой.

– Ўзбекистон ҳудудида Тўлиқ инжил масиҳийлар черкови марказига тегишли 50 дан ортиқ қонуний тарзда фаолият юритаётган христиан ибодатхоналари бор. Ибодатхонамиз 2005 йил қурилган, давлат кадастр рўйхатидан ўтган. Август ойи охирида черков давлат диний идоралари томонидан тегишли рўйхатдан ўтди, - дейди пастор.

Черковда ибодат қилиш учун бутун Тошкент шаҳри ва вилоят ҳудудларидан христиан протестантлари келмоқда. Ибодатхонада бир вақтнинг ўзида юздан ортиқ диндорлар ибодат қилиши мумкин.

Тошкентда янги черков очилди