Сунъий ақл ядровий урушни бошлаши мумкин – АҚШ собиқ Мудофаа вазири муовини

Ҳарбий мақсадларда сунъий ақлдан фойдаланиш ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, - дейди АҚШ собиқ Мудофаа вазири ўринбосари.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Ҳарбийлар ядровий зарба бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда сунъий интеллект тизимидан фойдаланиши жиддий хавф туғдиради. Бу ҳақда Breaking Defense нашри АҚШ собиқ Мудофаа вазири ўринбосари Роберт Уоркга асосан хабар қилди. РИА Новости хабарига асосан.

АҚШ Европада ядровий қуролдан фойдаланишга тайёрланмоқда – Россия ТИВ 

Унинг сўзларига кўра, сунъий ақл тизими ядровий қуролни бошқарида иштирок этиши керак эмас, чунки улар маълум параметр ва кўрсаткичларга асосан ишга туширилади.

Баъзи ҳолатларда сунъий интеллект хавфли бўлмаган омилларни таҳдид сифатида қабул қилиши мумкин ва бу "хавотирли истиқбол" дир.

Хусусан, Россиянинг “Периметр” тизими мисол тариқасида келтирилади. Бу тизим сейсмик фаолликни ядровий портлаш сифатида қабул қилиши мумкин, шундан сўнг у қўшинлар бош штабига сўров юборади ва агар жавоб келмаса, қитъалараро баллистик ракеталарни ишга тушириш ҳақида буйруқ бериши мумкин.

Бундан ташқари, ҳарбий мақсадларда сунъий ақлдан фойдаланиш ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Жумладан, разведка маълумотларини таҳлил қилиш, шунингдек, эрта огоҳлантириш тизимларида қўллаш соҳаларда хавфли бўлиши мумкин.

“Тасаввур қилинг-а, Хитой қўшинларининг қўмондонлик марказидаги сунъий интеллект тизими тезкор маълумотларни таҳлил қилиб, АҚШ Хитойга зарба беришга тайёргарлик кўрилаётгани маълум қилиб, огоҳлантирувчи зарба беришни тавсия қилади”, - дейди Уорк.

Шунга қарамай, сунъий интеллект ҳарбий кучлар учун фойдали бўлиши мумкин, аммо ундан фойдаланиш чекланган бўлиши керак ва ядровий қуролга нисбатан қўлланилмаслиги шарт, чунки бу "катта фожиа" га олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди ақшлик мутахассис.