Наманганда Мустақиллик оқшомида 1150та мушак отилди  

Наманганда Мустақиллик байрами шарафига ташкил қилинган мушакбозликни томоша қилиш учун 100 минг аҳоли тўпланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Мустақиллик байрами муносабати билан Наманган шаҳрида тантаналарнинг “ёрқин томошаси” – катта байрам мушакбозлиги уюштирилди, деб хабар қилмоқда ҳокимият матбуот хизмати.

Наманганда Мустақиллик оқшомида 1150та мушак отилди  

Вилоят ҳокимлиги томонидан Истиқлол байрами шарафигаташкил этилган мушакбозликни томоша қилиш учун “Афсоналар водийси” боғида соат 21:00 да юз мингдан зиёд ҳамюртларимиз йиғилишди.

Наманганда Мустақиллик оқшомида 1150та мушак отилди  

Байрам шукуҳини, халқнинг жўшқин ва хуррам кайфиятини янада орттирган мушакбозлик, давом этаётган Мустақиллик байрами тантаналарининг бир бўлагига айланди.

Наманганда Мустақиллик оқшомида 1150та мушак отилди  

Байрам муносабати билан кетма кет залплар билан турфа ранглардаги 1150 та мушак отилди. Энг кучли салют эса баландлиги 300 метрдан ошди. Йиғилганлар бундай завқли байрам туҳфаси учун вилоят ҳокимлигига ўз ташаккурларини қарсаклар билан изҳор қилдилар, - дейилган хабарда.

Наманганда Мустақиллик оқшомида 1150та мушак отилди