Куз келмоқда: айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши мумкин

Ўзбекистонда 2-5 сентябр кунлари ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, Фарғона водийсида ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ,2 сен – Sputnik. Гидрометеорология маркази хабарига кўра Ўзбекистон ҳудудида 2-5 сентябр кунлари ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, Фарғона вилоятида ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида  ёғингарчилик кутилмайди, шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-4 сентябрда +12... +17, 5 сентябрда +8... +13, кундузи 2 сентябрда +25... +30 даража иссиқ, 3-5 сентябрда эса +20... +25 даражагача пасаяди.

Ўзбекистонда ҳаво салқинлади

Бухоро ва Навоий вилоятида - ёғингарчилик кутилмайди, шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 ва 5 сентябрда +12... +17, 3-4 сентябрда +15... +20, кундузи 2-3 сентябрда +28... +33 даража иссиқ бўлади. 4-5 сентябрда +23... +28 даражагача пасаяди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида  ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 ва 5 сентябрда +12... +17, 3-4 сентябрда +15... +20, кундузи 2-3 сентябрда +27... +32, 4-5 сентябрда +23... +28 бўлади.

Қашқадарё в Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 сентябрда +13... +18, 3-5 сентябрда +15... +20, кундузи 2-3 сентябрда +30... +35, 4-5 сентябрда +28... +33 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. 2 сентябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади, 3-5 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-3 сентябрда +13... +18, 4-5 сентябрда +15... +20, кундузи 2-3 сентябрда +25... +30, 4-5 сентябрда +23... +28 даража иссиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда, 2-3 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, 4-5 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 сентябрда +10... +15, 3-5 сентябрда +8... +13, кундузи 2-3 сентябрда +17... +22, 4-5 сентябрда +15... +20 даража иссиқ бўлади.