Боксчилар Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан табриклашди

Айни дамда хорижий мамлакатларда шуғулланаётган бир гуруҳ боксчилар Ўзбекистон халқини Мустақилликнинг 28 йиллиги билан табриклашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Ўзбекистонлик профессионал боксчилар Мустақиллик куни билан барчани табриклашди. Ушбу ҳақидаги видеомурожаатлар Komron Imron никли фойдаланувчи томонидан Youtubeда жойлаштирилди.

“Азиз юртдошлар барчангизни Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги билан чин қалбимизлан табриклаймиз”, - дейишган айни дамда Америкада шуғулланаётган Бектемир Мелиқўзиев, Ҳасанбой Дусматов ва бошқа боксчилар.

Шунингдек, Шаҳрам Ғиёсов ва Баҳодир Жалоловлар ҳам ўз табрикларини йўллашган.